#Қиз_фарзанд
#Н_16
Муаллиф : Дилафруз Тожимуҳаммедова
—Ака ўғил ўғил деб кеннойимни адо қилгандингиз. Шуми сиз орзу қилган ўғлингиз. Бироз қаттиқ гапирсам мени ўғлимни сўкма сени ишинг бўлмасин деб шу ахволга солдиз шу болани. Бундай ўғилингиз бўлганидан бўлмагани яхшийди. Мен сизга эмас кеннойимга ачинаман. Шу ўғлини туғгунча сиздан калтак еди энди бўлса боласидан ҳам калтак ейишни бошлабдида бечора. Ўзингиз ўйлаб кўринг ўғлингиз эндигина 11-12 ёш бўлди шу ёшида онасини турткиласа. Бир оз катта бўлса нима бўлади. Ҳали ҳам вақтни бор. Ўғлингизга қаттиқ турсангиз ўзгариши мумкин. Агар шу кетишида қўйиб берсангиз нималар бўлишини ўйлашни ҳам ҳоҳламайман.
—Қўйсангчи бундай бўлар бўлмас гапларингни. Пул зарур бўлиб қолган экан. Шунга олибдида кеннойингни ўзида айиб нима қиларди пулни жойига қўй деб. Ўғил бола бўлгандан кейин пул керак бўлиб турадида.
—Ака ўзи сизга гапириш бефойда экан. Агар кеннойимга бирор кор ҳол бўлиб қолса нима бўлади.
—Кеннойинга ҳеч нарса бўлмайди. Кеннойингни жони темирдан. Мени шунча калтакларимга чидаган ўғлини сал турткилашига ўлиб қолармиди.
—Сизни калтакларингизга чидаган пайти ёш эди. Ҳозир Кеннойим ҳам элликка қараб кетяпти эҳ ака мен сизга доим айтаман бир кун келиб коннойимни ҳорлаганингиз учун жуда катта жазо оласиз.
☘️☘️☘️☘️☘️
—Дадаси ана шифокор чиқяпти
—Доктр кеннойимни аҳволи яхшими.
—Беморни аҳволи оғир биз қўлимизда келганини қиляпмиз. Агар кеннойингизни сақлаб қолсак ҳам уни қўл оёғи ишламайди. Боши билан йиқилганлиги туфайли мийяга қон қуйилган кеннойингиз инсульт бўлиб қолишлар мумкин. Кейин уларга яхши парвариш керак бўлади. Агарда сақлаб қололсак.