Бу оилада бундай яхши янгилик бўлиб турга бир пайитда. Моҳинурни қон босими ошиб шифохонага ёткизишгани ҳақидаги ёқимсиз ҳабар етиб келди. Санжар Нодирани олиб шифохонага кетти. Умида эса Бувиси ва укаси билан уйда қолишди. Умида чуқур ҳорсинганча —Бувижон энди катта ойимларни аҳволи нима бўларкина нега қон босими кўтарилди экан. Ёки яна дадам урдимикан. Онамни сабрига қойил қоламан базида. Шу дадамни зулмига 25йилдан бери чидаб келяптилар. —Билмадим болам Ойинга нима бўлганини. Бечора оила қурганидан буён бир рошнолик кўрмади . Аввал отангни бир ўзи кудирарди ҳозир уканг Ҳуршид ҳам қўшилган. Отанг ўғил бола деб уни роса эркалатиб ўстиряптида. Тунў куни боргандим Менга ҳаттоки салом ҳам бермади. Роса тарбиясиз бўлдида бу бола. —Ҳа Бувижон мен ҳам кўргандим кўчада сигарет чекиб турган экан. Вой қўлингдаги сигаретими чакма десам бор юқол сени ишинг бўлмасин деб турткилаб ўтиб кетти.
☘️☘️☘️☘️☘️
—Ака кеннойимга нима қилди. Нега қон босими ошибди. Ёки яна урдингизми. —Йўқ мен урганим йўқ. Ҳуршид уйдан сўрамай пул олаётга экан кеннойинг кўриб қолибди. Нима қиляпсан пулни жойига қўй деган экан кеннойингни туртиб ўтиб кетибди. Кеннойинг боши билан йиқилибди. Шунга қон босими ошиб кетибди. —Ака ҳафа бўлманггу шу ўғлингизни жуда эркалатиб юборгансизда ўғил бола деб. Бугун онасини эртага сизни уришдан ҳам таб тортмайди бу ўғлиз.