#Сарҳисоб_2024ОКМКда сарҳисоб: 2024 йилда хорижий меҳмонлар ташрифи
🇬🇧15 февраль куни Буюк Британия давлатининг кончилик саноати бўйича делегацияси ОКМКга ташриф буюрди.
🇩🇪🇨🇳🇫🇮19 март куни Олмалиқ кон-металлургия комбинати "Ёшлик I" кони дирекцияси раҳбарияти ва Koch Solutions (Германия) ва Сhina National Chemical Engineering Sixth Construction (Хитой), Metso Outotec(Финляндия)компаниялари вакиллари билан учрашишди.
🇨🇳27 март куни Хитойнинг NFC компанияси делегацияси вакиллари ОКМКга ташриф буюришди.
🇫🇮19 апрель куни Олмалиқ кон-металлургия комбинатига Финляндиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Илкка Ряйсанен ташриф буюрди.
🇭🇺23 апрель куни Венгриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Йожеф Рожа бошчилигидаги делегация Олмалиқ кон-металлургия комбинатида бўлди.
🇺🇸1 май куни тарихда илк бор АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник бошчилигидаги делегация ОКМКга ташриф буюрди.
🇩🇰1 май куни FLSmidth компаниясининг масъуллари ОКМКда бўлишди.
🇰🇷4 май куни Корея давлатининг Аджу Университети халқаро тадқиқотлар олий мактаби директори Диана Канг ва ушбу мактаб декани профессор Бьёнг Юн Чанг ОКМКга ташриф буюрди.
🇩🇪4 май куни Германиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Тило Клиннер рафиқаси Любовь Клиннер хоним ҳамроҳлигида комбинатда бўлди.
🇨🇳15 май куни Хитой Халқ Республикасининг Shangdong gold group компанияси вакилларининг ОКМКга ташрифи амалга оширилди.
🇩🇪4 июнь куни Олмалиқ кон-металлургия комбинатига Марказий Осиёдаги Германия иқтисодиёти ваколатхонаси вакиллари ташриф буюрди.
🇨🇳6 июнь куни Хитой Халқ Республикасининг Рангли тоғ-кон корпорацияси директорлар кенгаши раиси Си Чжэнпин бошчилигидаги делегация Олмалиқ кон-металлургия комбинатида расмий ташриф билан бўлди.
🇹🇷27 август куни Туркиянинг «Esan Eczacibasi» компанияси бош директори Эмре Кайишоглу ОКМКга ташриф буюрди.
🇨🇳13 сентябрь куни Хитойнинг Huawei компанияси вакиллари ОКМКга келди.
🇬🇧20 сентябрь куни ОКМК масъуллари ва SRK Consulting компанияси вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди.
🇨🇳20 сентябрь куни Хитойнинг CRRC Dalian Co., Ltd компанияси вакиллари ОКМКга ташриф буюрди.
🇯🇵20 сентябрь куни Япониянинг Акита университети профессори Атсуши Шибаяма бошчилигидаги делегация ОКМКда бўлди.
🇪🇺7 ноябрь куни Олмалиқ кон-металлургия комбинатига Халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича Европа комиссияси Бош директорининг бош маслаҳатчиси Хенрик Хололей ҳамда Европа иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
📱Web-site|📱YouTube|📱Facebook|📱Telegram|📱Instagram|📱Twitter