✔️Йиғилишда
ҳамма раҳбарлар ҳам эҳтиёжманд аҳолини ишли қилиб, даромадини кўпайтириш, уларга манзилли ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишни тўғри ташкил қила олмаётгани кўрсатиб ўтилди.
✔️Хусусан, камбағал оилаларга бириктирилган
раҳбарларнинг 1 минг нафари натижа кўрсата олмади.
184 нафари ушбу оилалар хонадонига бирор марта ҳам бормаган.
✔️Ногиронлиги бор шахслар бандлиги даражаси республикада
20 фоизга етгани билан, бу ишлар
Жалақудуқ, Чимбой, Пастдарғом, Чортоқ ва Денов туманларида қониқарсиз.
✔️Мутасаддиларга ушбу туманларни намунали қилиш, ҳар бир масъулга аниқ вазифа белгилаш топширилди.
✔️Шунингдек, келгуси йил Инвестиция дастурига кирадиган
598 та ижтимоий объект лойиҳаси ногиронлиги бор одамларга мослаб ишлаб чиқилмагани танқид қилинди.
✔️Ушбу вилоят, туман ҳокимларига
хатоларни тўғрилаш топширилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк