View in Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун маъюс қиёфангда паришон бир хаёл кўрдим, Юзинг маъюс этарда ул ойина хастаҳол, кўрдим. Кўнгил бир тус, самоларда қолиб кетган ҳилол кўрдим, Ўшал олис ҳилол янглиғ кўзингда мен савол кўрдим, Юзинг маъюс этарда ул ойина хастаҳол кўрдим. Сен айтдинг: боқ, нигорим, ишқ дилимизни ғариб этди, Фано берган қаю сабоқ қаю жонни рақиб этди, Қара, барча яшил япроқ кетарда сарғариб битди , Кетарда сарғарайлик, доғ, гар ишқданки, зариф этди, Фано берган қаю сабоқ қаю жонни рақиб этди. Сен айтдинг: йўл давоми йўқ, кетайликми туманларга, Ғариб дилни этиб восил очилган оқ суманларга, Кетар бўлсак, кўнгил дохил самовий анжуманларга , Гулу чечак қолиб ғофил, бу ишқ етсин чаманларга, Ғариб дилни этиб восил очилган оқ суманларга… ✍️Фароғат Камол шеъри 🎙Наргиза Қувончева ўқиди Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг👇👇👇👇 @ahmadazam_lib www.ahmadazam.uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily