Овоз тинди, сукунат чўкди.
Аммо не куй, юракка ўтган?
Бунда барча чироқлар ўчди.
Қайдан бу нур, мени ёритган?
Қандайин куй яралмоқдадир
Бугун менинг қулоқларимда?
Сукунатми, енгилган ахир,
Бошин қўйган оёқларимга?
Уйми ёришади бошимда?
Сўзлаётган менинг кўзимми?
Хаёлларим кўзим ёшида,
Ёритмоқда менинг ўзимни.
Овоз тинди. Сукунат чўкди.
Нима куй у юракка ўтган?
Бунда барча чироқлар ўчди.
Қайдан бу нур мени ёритган?
✍️Фароғат Камол шеъри
🎙Наргиза Қувончева ўқиди
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг👇👇👇👇
@ahmadazam_lib
www.ahmadazam.uz