#маънавият_нурлари
ОАВ минбарига чиққан, кўпчиликка юзланган одам, агар ўзини ҳурмат қилса, марҳамат қилиб адабий тилда гапирсин! Минбарга етган одамнинг елкасида умуммиллат юки бўлиши зарур! Мактабдан олий ўқув юртларигача, мажлису йиғинлардан расмий тадбирларгача давлат тилида бўлиши лозим ва лобид! Давлатимизга мадҳу сано ўқиманг, унинг тилига амал қилинг. Ахир, кеча уни ҳимоя қилиб кўчага чиққан ўзимиз эмасми! Ҳамма дарслар адабий тилда ўтиладиган, устозлар ўқувчилар шевасини адабий тилга буриб, уни ўргатадиган чиройли қонун мажбуриятлари қаерда қолди? Энди буни қилиб бўлмайди, деб ўйлайсизми? Йўқ, бўлади!
Аҳмад Аъзамнинг " Гулзордаги алафлар" мақоласидан
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇👇👇👇
@ahmadazam_lib
www.ahmadazam.uz