НИДО
Кечмадим дунёдан, толедан кечдим,
Дил етмас дардлар бор йўл адоғида.
Кечикмадим дардга, бахтга ичикдим,
Сен мен билан қолдинг, дилнинг доғидай.
Теран тонгларимнинг тоза умиди,
Чорлайверар олис тоғлар қоридай.
Кўнгил интилгани ақоидмиди,
Сен қолдинг, мен билан, дилнинг зоридай.
Барчага баробар қисмат мени ҳам
Аямай, ўчирди тунлар ёдидан.
Кетмаганлар кетди, ўтмаган ўтди,
Сен қолдинг, сен қолдинг, дилнинг додидай...
✍️Фароғат Камол шеъри
🎙Наргиза Қувончева ўқиди
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг👇👇👇👇
@ahmadazam_lib
www.ahmadazam.uz