View in Telegram
Odam zahri _cyr_.pdf
228.1 KB
УЙ. ТУН (Жамшиднинг хотираси) Жамшид уй эгаси элликларга борган рус кишига қўйнидан оғзи сўрғичланган кичик колбани узатади. Уй эгаси колбани авайлаб олади. У колбани чироққа тутиб кўради, колба ичида сарғиш кристаллга мамнун қарайди. Жамшид ҳам унга қараб илжаяди. Уй эгаси колба оғзидаги сўрғични синдириб, пинцет билан жиндай кристалл олиб, шаффоф шиша идишчадаги суюқликка солади. Идишчага қараб турган Жамшиднинг ранги ўча боради. Идишчадаги сувда ипир-ипир сарғиш куйқалар сузади. Уй эгаси аввал ажабланади, кейин жаҳлланиб, Жамшидга қарайди. Жамшид шоша-пиша колбани қўлига олиб, синчиклаб тикилади. Уй эгаси ундан кўз узмайди. ЖАМШИД (рус тилида, жиндай акцент билан): Федор Дмитрич! Хаёлимга ҳам келмабди, мени чув туширишлари. Оёғидан осаман! Пулингизни ўйламанг, эртагаёқ етқиздираман ФЕДОР ДМИТРИЕВИЧ (рус тилида): Бошимга ураманми пулни! Келишдикми молни келтир. Бўлмаса... ўзинг биласан. Бошқа жойда ишни йўлга қўй. Фақат тезроқ. Аҳмад Аъзамнинг "Одам заҳри" киноқиссасидан парча... @ahmadazam_lib
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily