"Аҳмад Аъзамнинг "Соясини йўқотган одам" ҳикояси қаҳрамони ўз хаёллари билан юрувчи бир йигит эди. У ўзининг соясини йўқотиб қўяди. Бу ҳол нафақат ўзининг, балки ишхонада бирга ишловчи ҳамкасбларининг ҳам эътиборини ўзига тортади. Уни кўриш учун катта-катта лавозим эгалари, бошлиқлар келади. Ҳатто бу масалада ишхонада чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу билан шуғулланиш учун комиссия ташкил қиладилар.
Бу ҳолати Жонатан Свифтнинг "Гуливернинг саёҳатлари" асарини ёдга солади. (Уй қуришни тепа қисмидан бошлашга ҳаракат қилиш, бодрингдан қуёш энергияси олиш...)
Ушбу асарлар композицияси бир-бирига ўхшаб кетади. Ғояси эса деярли бир хил дейишимиз мумкин."
Термиз давлат университети Ўзбек филологияси факультети талабаси Ҳуснида Ҳошимованинг "Саид Аҳмаднинг "Собиқ", Аҳмад Аъзамнинг "Соясини йўқотган одам" ҳикоялари композицияси ва бадиий ғояси" мавзусидаги илмий мақоласидан.Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг👇👇👇👇@ahmadazam_libwww.ahmadazam.uz