Куни кеча ДХХ раҳбарлигидан кетказилган Абдусалом Азизов ҳақида турлича фикрлар билдирилмоқда.
Шу ўринда бу шахснинг ИИВга раҳбарлик қилган қисқа муддат яъни 2017 йил январ-сентябрь ойларида ИИОда амалга оширган ижобий ишлари ҳақида тўхталиб ўтмасак бўлмас.
Шу тизимда ишлаган ходим сифатида ҳамда кўплаб ходимларнинг билдирган фикрларидан хулоса қилиш мумкин-ки, А.Азизов ИИВга раҳбарлик қилган қисқа муддатда тизимнинг моддий-техник базаси кескин яхшиланган. Ходимларнинг моддий аҳволи ҳам айнан у раҳбарлик қилган вақтда анча ўнгланиб, эпақага келтирилган.
Хусусан, айнан А.Азизовнинг шахсан ташаббуси билан профилактика инспекторларига имтиёзли шартлар асосида автомашиналар берилган, бир қатор тузилмаларга, жумладан тергов соҳасида ишловчи ходимларга қўшимча устамалар бериш тизими йўлга қўйилган ва бу ҳозирга қадар давом этиб келмоқда.
Бу А.Азизовнинг ИИОда амалга оширган ижобий ишларининг бир қисми холос. Ҳозирги кунга қадар ИИО ходимлари орадан салкам 7 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, А.Азизов ИИВга раҳбарлик қилган даврни энтикиш билан эсга олишади.
А.Азизовнинг қаерга ишга ўтказилгани аниқ эмас. Лекин бир нарса аниқ-ки, унинг қўл остида ишлаган ходимлар хотирасида бу инсон тизим обрўси ҳақида қайғурадиган, ходимлар муаммосини ўзининг муаммосидек қабул қиладиган ва қўл остидаги ходимларга меҳрибон вазир сифатида сақланиб қолаверади.
А.Азизовнинг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз. Зеро, бу инсон каби қўл остидаги ходимлари тўғрисида жон куйдирадиган раҳбарлар сони ҳозирги кунда бармоқ билан санарли десак адашмаган бўламиз.
Ҳозирда ИИВга раҳбарлик қилаётган Пўлат Бобожонов ҳақида афсуски, юқоридаги каби ижобий фикрларни билдира олмаймиз. Бунинг сабабини эса ИИО ходимлари жуда яхши билишади.
Бугунги кунда ИИВга айнан А.Азизовга ўхшаган инсон раҳбарлик қилиши керак. Шундагина тизимдан ўз хоҳишига кўра чиқиб кетаётган ва ноҳақ ишдан бўшатилаётган ходимлар сони камайиб, тизим обрўси анча кўтарилган бўлар эди.
@Advokat_Esanov