View in Telegram
АҚШдаги ёнғинларга диний тус бераётганларни тушунмайман-да. Баъзи бировлар буни "Аллоҳнинг ғазаби" деб байрам қиляпти. Ваҳоланки бу Аллоҳнинг ўзигагина аён. Ўзи умуман одамзотга теккан касаллик бўлса керак. Ёмон кўрганига бир бало текса, Худо урди, дейишади.Яхши кўргани бўлса, Худонинг синови. Аслида эса бунинг ҳикмати ўзигагина аён. Бир нарсани тўғри тушунайлик. АҚШ давлати исроилнинг террор ҳаракатларини ҳар қанча қўллаб-қувватламасин, халқи бунга қарши. Баъзилар хурсанд бўлаётган ўша ёнғиндан ҳатто биз Фаластин учун қилолмаган ҳаракатларимизни амалга оширган одамлар ҳам бўлиши мумкин. Энди ўзингиз айтинг, биздан кўра Фаластин ҳақида қайғурган одамларнинг бошига етган мусибат учун қувониш қайси виждонга тўғри келади. Шунинг учун бировнинг бошига етган мусибатга қувонмасдан, ўзимиз ҳақида ўйлайлик. Ўзимиз ҳам жааа фаришта бўлмасак керак... @adolat_kuychisi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily