View in Telegram
📚
Хикоялар.Ретро асарлар
📚
ОНЛАЙН КУТУБХОНА.
#Телба қалблар #Н_71 #Муаллиф_Чолиқуши_С.Б. -Ким биландир адаштирдингиз деди йигит менга синчков қарар экан. Мен эса бу пайтдаги ҳиссиётларимни тарифлаб беролмайман.Мен ишонгандим,мен билгандим Ҳолидим тириклигини.Телба қалбим ила ҳис қилгандим у тириклигини.Ҳозир эса қаршимда ўтирибди,мени танимаётган бўлса ҳам уни қаршимда ўтирганини кўриб қувондим,Аллоҳга шукрлар айтдим.Аммо нега мени танимаяпти? Ҳозир менга уйланмоқчи бўлган бу Ҳолидми? Бир зум воқеалар чалкашлигидан ўйланиб қолдим. -Алоҳида гаплашсак бўлар эди.Ҳолидни ёнидаги соқол қўйган қўпол кўринадиган йигит Муҳлисага еб қўйгудек қаради. Муҳлиса у йигитга қарамас кўзини бир нуқтага тикканча жим ўтирарди.Мен у йигитни гапларидан дарров ўзимни қўлга олиб жаҳл ила қарадим. -Шу ерда гаплашинг нимани гаплашсангиз дедим қошларимни чимириб.-Синглим сиз билан ёлғиз гаплашмайди.Бу йигитнинг кўриниши менга умуман ёқмади.Шунга Муҳлиса билан ёлғиз гаплашишини ҳохламадим. -Сен ҳал қилмайсан буни,мен ўзим биламан хотиним билан қандай қачон гаплашишимни. -Бўлажак хотинингиз дея гапини тўғирладим. -Бўлди,бўлди Тоҳир қизларни чўчитма.Ёлғиз ҳам гаплашарсан дея гапга аралашди қаршимдаги Ҳолидим.Уни гапларидан кулиб қўйдим.Йигит мени кулганимга ғалати қараш қилди.Мени нима бўлса ҳам жинни ёки енгил қиз деб ўйламаган бўлсинда.Асли кулганимни сабабини билмайди ҳам.Мен ҳурсандлигимдан куляпман,бугун мен учун унутилмас кунларимдан бири. -Хуршид хотинингни тилгинаси бурро ҳозирдан кўз тегмасин дея Тоҳир деганлари менга ёмон қараш қилди. Демак исми Хуршид,нега Хуршид? Ҳозир жинни бўлиб қоламан. Офисант йигит таомларни олиб келди,бу пайт ҳаммамиз жим ўтирардик ва бирдан Муҳлисани кўнгли айниб қўлини оғзига қўйганча жойидан турдида ювиниш хонаси томон кетди.Мен ҳам унинг ортидан бордим... -Тоҳир бўлажак хотининг касалми ёки...Хуршид Тоҳирга ҳайрон қаради. -Йўқ у касалмас,у ҳомиладор экан.Акаси айтганди,эри ўлиб бева қолибди.Кейин ҳомиладор эканлигини билиб қолишибди.Болани олдириб ташлашга кўзи қийишмабди.Майли дедим,ахир мен ҳам уйланиб ажрашган бўлсам.Бу қизни суратини кўрганимданоқ менга ёқиб қолганди.Ҳаётда жудаям офатижон экан.Яхшиям эри ўлгани.Тоҳир ҳунуккина иршайди.-Боласини туғиб олсинчи у билан кейин гаплашамиз. Хуршид индамади,бир нималарни ўйлагандек Муяссар кетган тарафга қараб қўйди.«Нега бу қиз менга бунақа қараяпти? Қизиқ нега экана».Хуршид шуларни ўйлар экан такрор Муяссар кетган тарафга қаради. -Муҳлисаа яхшимисан? Муҳлиса тинмай қайд қиларди. -Яхши,яхши... -Нима бола... -Ҳаа болам ҳали ҳам мен билан опаа.Муҳлиса кулиб қўйди. -Наҳотки акам... -Ҳаа,акам шифохонага борганимизда бирдан фикридан қайтдилар. Ёндирмачоқ бу мехр
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start