#Телба қалблар #Н_69
#Муаллиф_Чолиқуши_С.Б.
Фозил телефонда гаплашиб бўлиб мамнун жилмайдида,ёрдамчи айнан Имрон учун ёлланган йигитларига телефон қилди.
-Нима бўлди кузатяпсизми? Ҳеч бир ҳаракатини кўздан қочирманг,бу биз учун муҳим.Сафардан келгач ажойиб сурпиризлар кутмоқда.
Фозил йигитларга гапларини тайинладида телефонни ўчирди.
-Имрон мен билан ўчакишма деганман,энди буни оқибатини томоша қиласан,бир яйрай бир яйрай.Фозил ўзига ўзи гапириб кулиб ҳам қўйди...
Муҳлиса билан суҳбатимиз кечгача ҳам тугамади деярли,акам бугун бизни тинч қўйганидан қувониб бир биримизни пинжимизга кирганча суҳбатлашардик.Кунлар ўта бошлади,Муҳлисани ажрашиш фикридан қайтаролмадим ва энг яхши янгилик бу уни ҳомиладорлиги,ишонч ҳосил қилиш учун текширдик.Муҳлиса ростдан ҳомиладор бўлибди.Жудаям ҳурсанд бўлдим хола бўлишимни билиб,аммо Муҳлисани чиройи ҳеч очилай демасди.Сўрасам тайинли жавоб айтмади.
-Хўш қизлар етарлича суҳбатлашиб дам олиб ҳам бўлдинглар менимча.Хонамизга акам келиб иккимизни ҳам тикка қилиб гап бошлади.
-Сизларга бир янгилигим бор,сизларни яхши бир жойга турмушга бермоқчиман.
-Нимаааа? Муҳлиса ҳам мен ҳам бирданига акамга қарадик.
-Ҳаа тўғри эшитдингиз,бугун куёвлар билан учрашув бўлади.Аслида учрашув ҳам шартмас эди,аммо куёв тараф шуни ҳохлади.Агар мен сизларни мажбуран узатаётганимни миқ этиб айтсангиз,иккингиз ҳам ўлдим деяверинглар.Тушундинглар деб ўйлайман,яна қочишга ҳам ҳаракат қилманг,барибир фойдасиз.Яна бир гап,акам ўзи билан олиб келган қоғозларни стол устига қўйди.-Муҳлиса бу ажрашиш ҳужжати имзо қўясан.Эргинанг имзолади,энди сен имзо чексанг ҳаммаси ҳал.
Қулоқларимга ишонмадим наҳотки Имрон акам осонликча имзо қўйган бўлса.Шу ўтган кунларим давомида бир лаҳза ҳам унутмадим,улар ҳам мендек қийналяпти ва ортимдан келса акам нимадир қилишидан қўрқиб яшадим.Лекин Имрон акам имзо қўйибдилар,ажрашиш ҳужжатини қўлимга олиб қарадим,дасхат уларники.