View in Telegram
📚
Хикоялар.Ретро асарлар
📚
ОНЛАЙН КУТУБХОНА.
#Телба қалблар #Н_68 #Муаллиф_Чолиқуши_С.Б. -Янгилик борга ўхшаяпти,келинойим жилмайдилар. -Қанақа янгилик? Муҳлиса ҳам юз қўлини ювиб келинойимга қарадик. -Шу жажжи меҳмонча янгилигида.Муҳлиса бу ҳолат тез тез бўляптими? Нимадирлар егингиз келяптими? -Ҳаа кўнглим шу кунларда шунақа айнияпти,менимча яна ошқозоним безовта қиляпти.Лекин кеча роса гилос егим келганди,еёлмадим. -Келинойи мен тушунишимча сиз Муҳлисани ҳомиладор демоқчисиз шундайми? -Ҳадаа Муяссар,ҳомиладорлик белгиларини сезяпман.Яна ҳам текшириб кўришимиз керак. -Ҳомиладорлик белгиси дейсизми? Муҳлисани маюс кўзлари янаям маюслашди. -Агар шунақа бўлса яхшику,ажрашмайди бу жинни қиз эри билан.Муносабатларинг бунчалик яхши экан,ажрашмайсан Муҳлиса. «Қандай яхши ҳабар,мен она бўламанми? Имрон акам ота бўладилар,уларга ота бўлиш жудаям ярашса керак.» Қўлимни секин қорнимга қўйдим,аммо,аммо Имрон акам билан ажрашяпман.Йиғламай десам ҳам йиғлаб юбордим. -Муҳлиса сенга нима бўляпти? Юрчи буёққа.Ваннадан чиқиб диванга ўтирдик. -Муҳлиса нима егингиз келяпти? Бемалол айтаверинг. -Ҳеч нима егим йўқ. -Бу айтаверади,ёғсизроқ овқат қилинг.Ҳозир ўзим ҳам ёрдамлашаман,акажоним руҳсат берсалар. -Ўзим қилавераман,сизлар бемалол суҳбатлашаверинг дея келинойим чиқиб кетдилар. -Муҳлиса сен қиз ҳали ҳам айтмадинг ичингдаги бор гапларни. -Ҳеч қандай гап йўқ опа,сиз айтинг.Қизиқдим жуда ҳам. -Мени ҳаётим унчалик ҳам яхши бўлмади дея хотираларим ёдимга тушди.Муҳлисага қочиб кетган кунимдан бошлаб то шу кунгача бўлган воқеаларни айтиб бердим. -Ҳолидимни ўлимига ҳали ҳам ишонгим келмайди,улар тирикдек.Жудаям соғиндим... -Опажоним сизни бунчалик кимгадир ошиқ бўласиз дея ўйламаган эдим.Аммо мана кўриб турибман кўзларингиздаги муҳаббатни.Сиз бахтли бўлишга жуда ҳақлисиз... Фозил хонасида уёқдан бу ёққа юрар экан телефони жиринглади,ҳайрият дея Фозил телефонига жавоб берди. -Бу телефон қилишингиз қийин бўлди.Ҳа,ҳаа деярли тайёр яна бир ойгина кутасиз лекин.Сингилларим жуда одобли қизлар,чиройда тенги йўқ.Кўз қорачиғимдек асрайман уларни,сизга келин қилиб бераётганимдан ҳам ҳурсандман Шавкат Азизович.Шу мени номимга ўтказмоқчи бўлган уй жойларни эртароқ ўтказсангиз ҳам ҳурсанд бўлардим.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start