View in Telegram
#Телба қалблар #Н_67 #Муаллиф_Чолиқуши_С.Б. -Ҳаа бу қочиб кетганим учун дея юзимни ушладим... -Сен қиз қочиб қутуламан деб ўйлаганмидинг? Акам қўлида камар билан ёнимга кела бошлади. -Дадасии Муяссар айбини англаб етди илтимос бундай қилманг,ахир аҳволини кўрмаяпсизми? Келинойим кўзда ёш билан акамни тўхтатмоқчи бўлди. -Сен аралашмаааа,кетттт бу ердан дея акам келинойимни хонадан чиқардида эшикни ёпди.Мен жойимда қимир этмай бир сўз демай турардим.Акам ёнимга келиб бир нималар дедида ура бошлади.Ҳеч нимани ҳис қилмасдим,ҳис қилсам ҳам бу ўғриқлар оғриқ эмасди мен учун,қалб оғриғим олдида.Акам ҳуморидан чиққунча урдилар.Мен ерда букчайганча ётардим.Бироз туриб хонага келинойим келди,жойимдан туролмадим. -Муяссаргинамаа бошингизда шу кунларингиз ҳам бормиди? Мени авайлаб турғизиб кўкарган жойларимга малҳам суртди.Дилноза келинойим ҳудди онамдек меҳрибон ҳеч ҳам ёмон гапирмасдилар.Уларни қўлларим титраб маҳкам қучдим. -Қийналиб кетдим,бу ҳаётда нега яшаяпнан билмайман ҳам,келинойи Муҳлиса қани? Тағин Муҳлисани ҳам урмадиларми? -У йўқ,у эрини уйида бахтли. -Нимааа? Қандай эр? Кўзларим бирдан катта катта очилди. -Акангиз сиз қочиб кетгач Муҳлисани берди Имронга. -Келинойиии... -Ҳаа ҳаммаси рост,лекин Муҳлиса бахтли. Бир зум англолмадим,наҳотки шундай бўлган бўлса... Кечаги кунни эслаб Муҳлисага савол назари ила қарадим. -Муҳлиса сен ростдан Имронга тегдингми? Яъни мажбурий. Муҳлисани кўзлари яна ёшланди. -Ҳаа акам мажбурлаб бердилар Имронга. -Ишонолмаяпман акамни бундай қилганига.Бунақа бўлишини билганимда асло кетмасдим. -Опаа мен,мен акамни бу ишидан ҳеч ҳам ҳафа эмасман.Тўғри бошида ҳафа бўлдим,кейинчалик эса умуман буни акси бўлди.Ҳурсанд бўлдим тақдиримдан.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily