View in Telegram
📚
Хикоялар.Ретро асарлар
📚
ОНЛАЙН КУТУБХОНА.
#Телба қалблар #Н_66 #Муаллиф_Чолиқуши_С.Б. -Йўқ,Муяссар қайтиб келди. Келинойимни гапларини эшитиб қувониб кетганимдан уларни қайта қучдим. -Ҳ..ҳозир қаерда опам? Қанилар? Шошганча уйга кирдим. -Ақлли сингилжоним келибдику,қаршимдан акам чиқдилар.-Билардим келишингни,бу дейман эринг сенга қадрлими дейманда,келибсан. Индамадим,ҳатто салом ҳам бермадим. -Дадаси Муҳлисани келар келмас саволга тутмайлик... -Дилноз сен бор болаларга қара мени Муҳлиса билан гаплашадиган гапларим бор. -Хўп дея келинойим менга қарай қарай кетдилар. -Опамни кўрмоқчиман. -Билардим шунақа дейишингни,хуллас Муяссарга менинг таҳдидли гапларим ҳақида айтмайсан,ўзим келдим ўз ҳохшим билан.Эрим билан ажрашмоқчиман дейсан.Ёки ажрашиш ниятинг йўқми? Акам ёнимга келиб мени айланиб гапирар экан индамадим. -Яхши демак гапирмайсан,менимча бу ҳеч нимани айтмайман деганинг бўлса керак.Энди бор борақол опажонинг хонасида,қочишни ҳаёлларингга ҳам келтирмаларинг,икки кўзим сенларда дея акам ошхона томон кетдилар.Мен эса югурганча опамни хонасига бордим.Секин эшикни очдим,хона ичи ним қоронғу,чироқни ёқдим опажоним бир бурчакда оёқларини қичибгина ўтирибди.Мени кўриб ўрнидан сапчиб турдилар. -Муҳлисааааа.... -Опаааа...иккимиз кўзда ёш билан бир биримизни қучоқладик.Опам юз кўзларимдан ўпиб ҳам кулиб ҳам йиғлаб қайта қучдилар. -Сени соғиниб кетдим жоним синглим,жудаям соғиндим. -Мен ҳам соғиндим опа,жудаям. Анча пайт бир биримизни қучиб йиғладик.Опам жуда озиб кичкинагина бўлиб қолибдилар.Аввалги шўх шаддот опамдан асар ҳам йўқ.Роса чўкиб қолибдилар,бу аҳволини кўриб янаям йиғлардим. -Жоним ўзимни мени кечир сени ташлаб кетганим учун кечир.Акам сени мажбурлаб Имронга беришини ҳаёлимга ҳам келтирмаган эдим.Роса қийналгандирсан,опам тинмай кечирим сўрарди. -Кечирим сўрашингиз шарт эмас опа,умуман қийналмадим.Аммо сиз,нега юз кўзларингиз,қўл оёғингиз бу ахвол.Бу акамни иши шундайми? Опажоним ўзимни сизни бунчалик азобланишингизни ҳохламайман.Ахволингизни қарангааа,акам нега бунчалик разил кимса экан.Шунчалик ҳам урадими? Опамни юзларини силаганча йиғлардим,акам урган пайт опамни қандай қийналганини ҳис қилиб йиғлардим.
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start