View in Telegram
#Телба қалблар #Н_65 #Муаллиф_Чолиқуши_С.Б. -Ростдан ҳафа бўляпсанми ягонам.Имрон ўзига қаратдида кўз ёшларимни арти,менга қадрдон тафтни лабларимда ҳис қилдим.Ўзимни тутиб туролмадим янаям йиғлаб юбордим.Ўзимни Имрондан тортиб жойимдан турдим. -Сенга нима бўляпти Муҳлиса? -Ҳеч нима,кетяпсиз кийимларингизни тайёрлай.Бошқа нарса ҳаёлимга келмади.Ўзим кетишини хоҳламаяпман,аммо кийимларини тайёрлаяпман. -Менга қарачи дея мени тўхтатди кийим тахлаётгандим.Ўзига қаратди... -Нимадир бўлдими деб сўрадим. -Йўқ дедимку,сизни кетаётганиздан озроқ ҳафа бўлдим. -Озроқми? Кўпгина ҳафасану оҳу кўзлигим.Икки кунда қайтаман узоғи билан. Имронга ажрашмоқчи эканимни қандай айтаман,агар айтсам қаршилик билдириши,саволга тутиши ва қўйиб юбормаслиги аниқ.Нима дейман? Нимаа? -Кўп кийим олиб кетмайман,кераклиларини тайёрлагин. -Хўп. -Унда мен душ қабул қилиб чиқай,кейин овқатланамиз дея Имрон душга кирди. Овқатланиш пайтида ҳам кулишга ҳаракат қилиб кулиб ўтирдим. Ухлашга ётганимизда ҳам ҳеч нима деёлмадим. -Тонг пайти кетаман,унгача сени ифорингга тўйиб олай.Қучоқлаб олиб ҳеч қўйиб юборай демасди.Мен ҳам уларни қучдим ва кўзда ёш билан уйқуга кетдим. Эрталаб тонгда Имронни кузатар эканман индаёлмадим. -Эҳтиёт бўлиб ўтиринглар,эшикда қоравуллар бор уларга тайинладим бегоналар уйга кирмайди.Қўрқмасдан ўтиринглар. -Хўп сиз ҳам яхши етиб олинг. -Қуруққина ҳайрлашасанми? дедию мени кутиб ўтирмай ўзи доимгидек ўпиб қўйдилару кетди. Имрон кетгач хонамизга кириб кийимларини тўйиб тўйиб ҳидладим.-Сизни қандай ташлаб кетаманаа? Ҳаётим мазмуни,бахтим сабабчиси... «Сиз билан ажрашмоқчиман,ўзи бошиданоқ бу никоҳ менга ёқмаганди.Зўрға чидаб келаётгандим.Афсус мен бошқасини севаман,мени қидирманг,учрашсак ҳам энди ажрашаётган пайти кўришамиз.» Бу гапларни ёзиш қанчалар оғираа? Телба Қалбим кетишни ҳохламаётган бўлса ҳам хатни кўринадиган жойга қўйдиму,Ҳанифа опага Имронни ҳабари бор уйимга кетяпман дея кетдим. Уйимизга келгунча неча бор қайтмоқчи бўлдим,аммо акамни таҳдиди ёдимга тушиб қайтолмадим. -Муҳлисааа,эшикни келинойим очди.-Эрталабдан тинчликми? Яна йиғлабсиз. -Сизларни соғиндим дея келинойимни қучоқлаб олдим. -Биз ҳам соғиндик,ҳозир битта гап айтсам аниқ ҳурсанд бўласиз. -Опам телефон қилдими? Келинойимни қўйиб юбориб кўзларига умид ила қарадим. -Йўқ,Муяссар қайтиб келди...
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily