View in Telegram
#Telba қалблар #N_1 #Muallif_Choliqushi_S.Б. Бугун тўйим,бу кунда қизлар бахтдан еттинчи осмонда учишади.Мендан ташқари,мен умуман ҳурсанд эмасдим,қошич учун тезликда нарсаларимни йиғаётган эдим.Унчалик ҳам дабдабадор бўлмаган оддий этаги узун келин кўйлагимда тез ҳаракатланиш қийин бўлсада нарсаларимни тез йиғиштирдим. -Опа бу фикр миянгизга қаердан келақолди,акам билиб қолса тамоммиз.Синглим Муҳлиса кўзларини мўлтиллатиб менга қаради. -Муҳлис мен бир қарорга келиб бўлдим,кетаман.Унга турмушга чиққанимдан кўра узоқларга кетиб эрсиз яшаганим мақул. -Биламан ёқтирмайсиз,аммо акам... -Қачонгача акамнинг зуғумларига чидаб яшаймиз.Ўзимиз учун ўзимиз ҳаракат қилишимиз керак.Муҳлис мени эшит,телефонинг ёниқ турсин ўзим жойлашиб олиб сени ҳам олиб кетаман,ёки ортимдан борасан.Фақат акам Муяссар қаерда деса билмайман деб туриб олгин.Сенга гап тегишини ҳохламайман.Бўлди йиғлайверма,сендан кетмасимдан ҳавотир оляпман. -Эхтиёт бўлинг опа,мендан ҳавотир олманг. -Хўп ҳозир вақт йўқ кетишим керак дея Муҳлисани қаттиқ қучдимда юзидан ўпдим ва пастпорт пулларимни олиб келин кўйлагимни этагини кўтариб олиб хонамдан чиқдим.Уйимизда тўй бўлаётган бўлса ҳам меҳмонлар кам,асосий қариндошларимиз йиғилишганди.Ҳеч кимга кўриниш бермасдан ҳовлига чиқиб орқа эшикдан бир амаллаб кўчага чиқдим.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily