Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказдиБугун дунёда иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатлари яққол сезилмоқда. Буни олдиндан кўра билиб, мамлакатимизда экологик тоза иқтисодиётга ўтилмоқда.
Охирги уч йилда жойларда 3,5 гигаваттли 16 та йирик қуёш ва шамол электр станциялари ишга туширилди, 35 та кичик ГЭС қурилди. Саноатда “яшил энергия” сертификати тизими жорий қилинди. Қуёш панеллари ўрнатган хонадонлар 60 мингдан ошди. “Яшил макон” дастури доирасида дарахтлар экилиб, боғлар яратиляпти. Сувдан тежаб-тергаб фойдаланиляпти.
2025 йил мамлакатимизда “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт” йили деб эълон қилинди. Бу борада давлат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилиб, бир ой давомида жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилди. У билан 11 миллион фуқаро танишиб, 100 дан зиёд таклифлар танлаб олинди.
✅@Zarnews_uz