Транспорт воситасини маст ҳолда бошқариб ўзингиз ва ўзгаларни ҳаётини хавфга қўйманг!
Сурхондарёда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида олиб борилаётган махсус-рейд тадбирларида маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳайдовчилар аниқланиб, тегишли чоралар кўрилмоқда.
⚠️ МЖтКнинг 131-моддаси.
Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш.
Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини алкоголли ичимликдан, гиёванд модда таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқариши — транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
🔹Худди шундай ҳуқуқбузарлик транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари миқдорида жарима солишга ёки ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.
👉 @YHXX_UZ