View in Telegram
XazonRezgi (Official Channel)
#ИККИ_ОЛАМ_ОРАСИДА Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) Омир эса Асаднинг ёнига чўкди. У то Асад ўрнидан туриб ташқарига йўл олгунча унинг ёнида кайфиятсиз аҳволда ўтираверди. Орадан тахминан икки соатча вақт ўтгач Асад ўрнидан туриб ташқарига йўл олди. Омир унга эргашиб у билан ёнма-ён ҳавода суза кетди. Асад касалхона ҳудудини тарк этиб катта кўчага чиққач хаёллар оғушида чорраҳани кесиб ўта бошлади. Кутилмаганда светофорнинг тегишли чироғида ўтмаган Асадни сут ранг кобальт панасида келаётган спарк автомашинаси туртиб юборди. Асад уч метрлар нарига учиб бориб ҳушини йўқотди. - Шу керак эди сизга?! - куйинчаклик билан Асаднинг бошида пайдо бўлди Омир,- эркак деган ҳам шунчалик ҳардамхаёл бўладими? Асад ўз танаси узра кўтарилди: - Сиз кимсиз? -сўради у Омирга ҳайрон боқиб, сўнгра танасига қаради,- менга нимабўлди? - Сиз мени эшитяпсизми? - кўзлари чарақлаб кетди Омирнинг,- демак хушини йўқотган одам бизни эшита олар экан-да?! Омир Асаднинг қўлидан маҳкам ушлади: - Ака... Илтимос кўзларингизни юминг ва менга ишонинг! Хушингизга келгунингизга қадар бир жойга бориб келишимиз керак. Асад саросимага тушганча кўзларини юмди. Омир кўз очиб юмгунча уни Нафисанинг ёнига бошлаб борди. - Сиз?! - Нафиса эрига ҳайрат билан боқди. Асаднинг ҳайрати уникидан кам эмасди - Келинойи,- шошилиб орага суқулди Омир,- вақтимиз жуда кам. Тезда акамга кўнглингизда борини айтиб қолинг. Нафиса нималарнидир тушунгандек оғир ютинди: - Асад ака, илтимос қизимизга меҳр кўрсатинг. Сиз унинг ёнида бўлсангиз, ҳимоя ва парвариш қилсангиз мен бу ерда тинч ётаман. Акс ҳолда руҳим жуда қийналяпти... Ахир қизалоғим менинг бир парчам... - Сени тушундим, Нафиса,- аёлидан кўзларини уза олмай тилга кирди Асад,- сени қийнаб қўйганим учун мени кечир. Илтимос ёнимизга тезроқ қайт. Қизим иккимиз сени интизор бўлиб кутамиз. Нафиса, ширин жилмайди: - Аллоҳ раво кўрса албатта ёнингизга қайтаман. Сиз ва қизимнинг... Нафиса сўзини тугатар-тугатмас Асад ортига қараб уча бошлади. Омир унинг ортидан шитоб билан отилди. - Ўзига келяпти... Ўзига келяпти... Омир Асадни ўраб турган инсонларни оралаб йигит ётган жойга қаради. - Ҳайрият,- деди ранги бўздек оқариб кетган спарк ҳайдовчиси, - беш дақиқада бўларим бўлди-я? -у шундай деб йиғилганларга юзланди,- биродарлар, илтимос бу укамизни машинамга ортишиб юборинглар. Асад ҳайдовчининг ёнидан жой олгач, унинг "Ҳозир сизни шошилинч тез тиббий ёрдам марказига олиб бораман" деган гапига қўл силтади: - Илтимос, мени еттинчи туғруқхонага олиб борсангиз. У ерда қизим ёлғиз қолганди... Омир Асаддан кўнгли ҳотиржам бўлиб изига қайтганда палатадаги сокинликни кўриб ҳайрон бўлди. - Тинчликми? - ўйлади у беморларнинг фақат қуруқ жисмилари ётган кроватларга қараб,- бу ердагилар қаерга кетишди экан? -22-
📌
Асарни тўлиқ ўқимоқчи бўлганлар учун таклиф
👇
https://t.center/xazonrezgionlayn/18
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start