Камбағал оила бўлишига қарамасдан ёрдам сўрашга ор қилишган бўлишса керак...
Ҳаттоки дори-дармонга пули бўлмаса-да, баъзи бировларга ўхшаб ҳокимиятга бориб ётиб олмаган...
Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани, Питнак шаҳарчаси, Шехлар маҳалласида Тошбек ака (шарифи Ражабов бўлса керак) бош бўлган оила яшайди. Шу биттагина хонадонда 3-4 та оила истиқомат қилади.
Кун иссиқ бўлган фаслларда оила аъзолари лой ғишт қуйиб сотишади, тирикчилиги шуни орқасидан. Бошқа вақтларда даромад оладиган жойи йўқ.
Айни вақтда ушбу камбағал оиланинг бошига ташвиш тушган - Тошбек ака тузалмас онкологик касалликка чалинибди.
Томоғидан ўсимта ўсиб чиққани сабабли бугунги кунга келиб овқат ҳам ейолмай қолган. Зудлик билан операция қилиниши зарур. Аммо, ўзи аранг кун кўраётган оила операцияга қаердан ҳам пул топсин...
Савол туғилади:
- Шундай камбағал оила борлигидан, оиланинг муаммоларидан масъулларнинг хабари йўқми ?
- Давлат ажратаётган пуллар, турли хил фондлар мана шундай оилаларга ёрдам бермаса, кимга ёрдам беради?
Масъуллардан ушбу мақолада келтирилган оилани назоратга олишни, барча муаммоларини ўрганиб чиқиб, амалий ёрдам бериш чорасини кўришни сўраймиз.