Собиқ судьянинг ишга тиклашга оид суд иши.
Cобиқ судьяни ишга тиклаш ҳақидаги даъво аризамизни биринчи инстанция фуқаролик суди "судловга тааллуқли эмас" деб иш юритувга қабул қилмаган. Мен бундан норози бўлиб, худудий фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига хусусий шикоят киритганман. Ва суддан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасидаги ҳар бир шахснинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқи кафолатланганлиги ҳақидаги нормани тўғридан-тўғри қўллашни сўраганман. Яъни, бу билан судья ҳам одам демоқчи бўлганман.
Одатда, бундай турдаги ҳусусий шикоятлар узоғи билан 2 та судда ҳал қилинади. Лекин бу ердаги судлов ҳайъати 4-5 та суддан бери бир тўхтамга келолмаяпти. Кечаги суд иши яна бошқа кунга қолдирилди.
Юқоридаги видеода мен ҳурмат қилган таркиб ва улар билан суд давомидаги беозор тортишув акс этган. Айтмоқчи, орадаги кулгу суднинг устидан эмас, шунчаки вазиятнинг ўзи кулгули.
PS: Нимаси ҳақиқатда кулгули эканлигини англадик. Кўрамиз судья ҳам Ўзбекистон суд тизими учун шахс ҳисобланадими ё йўқми.