Тармоқларда тарқалаётган ушбу видео қачон олингани номаълум.
Видеодаги ҳолат Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида содир бўлгани ёзилган.
Видеодан шуни англаш мумкинки, ички ишлар ходимлари болаларни олиб кетишмоқда. Лекин болалар кетишни хохламаяпти.
Болаларнинг онаси бўлса керак, бир аёл жон-жаҳди билан болаларнинг олиб кетилишига қаршилик қилмоқчи бўляпти-ю, ожизанинг кучи нимага ҳам етарди...
P.S. "Болани олиб бериш" ҳақидаги суд қарори ижро этилаётган бўлса керак.