View in Telegram
Нефтебаза роса "ёғли" жой бўлса керак... Анча вақтдан буён Термиз нефтебазаси билан боғлиқ ҳолатларни кузатиб келамиз. Кузатишлар натижасига кўра бир нарсани аниқ билдикки, бу ташкилотда текшириш умуман тўхтамас экан Биттаси ишини тугатиб кетгач, ҳали изи совумай бир ҳафта ўтар ўтмас яна кейинги текшириш келиб туради Нефтебаза фаолияти билан яхши таниш бўлган кишининг айтишича, аризалар фақат бир неча одамлар томонидан ёзилади Маъноси ва мазмуни бир хил бўлган юзлаб аризалар турли давлат ташкилотларига қайта ва қайта юборилади. Қизиқ жойи шуки, ёзилаётган юзлаб аризаларнинг муаллиф бор-йўғи бир-икки киши экан. Агарда, ариза муаллифлари 5 ёки 10 киши бўлса бошқа гап эди. Лекин, бир ёки иккита ёзувчи ёзаверса, қолган 5-6 киши нима ёзилганини тушуниб-тушунмай имзо қўяверса, худди бошқа иши йўқдек бутун мамлакатни ташкилотлари йиллар бўйи шу бир-икки ёзувчининг аризасига кўра қимматли вақтини ўтказиб текширишга келаверса, аввал бир неча ўн марталаб текширилган ҳолатларни қайта қайта текшириб кетаверса... Албатта ўйланиб қоласиз: қайта қайта ёзишлар-у текширишлардан мақсад нима ? Кўпчиликда "Албатта жойи керакдирда!" дегандан бошқа фикр ҳам келмайди. Бўлаётган ҳолатлар ҳақида амалдаги раҳбаридан изоҳ сўрамоқчи бўлдик. Телефони ўчиқ экан. Айтишларича касалхонага тушиб қолибди Тушадиямда... Чунки, функционал вазифани бажариш ўрнига ҳадеб текширувчилар билан вақтинг ўтаверса, бундай ҳолатда тўрт мучаси соғ одам ҳам касал бўлиши ҳеч гапмас. Амалдаги бошлиқ айбдорми ёки йўқми, бунга ваколатли мутасаддилар баҳо беради. Умуман олганда, айбдор бўлганида ўшанда, текширувлар энди бошланганида жазога тортилиши керак эди. Лекин йиллар ўтиб бунақа ҳолат юзага келаётгани, албатта, одамни ўйлантиради. Юқорида таъкидланганидек, текшириш битта, иккита, ҳа борингки учта бўлса, майли деб ёмон хаёлга бормайсиз. Аммо саноқсиз бўлса, текширув изидан текширув бўлаверса, албатта ўйланиб қоласиз-да, раҳбарнинг жойи керак бўлдимикан, деб... ХУЛОСА ЭСА СИЗДАН...
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily