View in Telegram
Энг ачинарлиси эса, вафот этганлар ичида норасида, гўдак болаларнинг борлигидир... Давлат ва ҳукумат раҳбарияти диққатига! Заправкалардаги портлашлар, бунинг оқибатида вафот этаётган инсонлар, иқтисодий томондан бўлаётган зарарлардан хулоса қилиш вақти келди деб ўйлаймиз. Заправкаларнинг асл эгалари амалдорлар-у бойлар экани ҳеч кимга сир бўлмай қолди, Айрим заправкаларга таниш-билишчилик орқасидан ноқонуний ер ажратилган, техник қоидаларга мос келмайди, кўпчилиги эса аҳоли яшаш ҳудуди ўртасида ёки аҳоли уйларига тақаб қурилган. Кўп заправкаларда пропан, метан ва бензин биргаликда жойлаштирилган бўлиб, ҳар бир ёқилғи учун алоҳида лецензияси борми ёки йўқлиги назорат қилиниши номаълум. Заправка қурилиши учун белгиланган ШНҚ (СНиП) норма, талаб ва қоидаларига мос келиш ёки мос келмаслиги текшириб кўрилганми, деган савол ҳам туғилади. Моҳиятига эътибор берилса, бу вазифа Сенатга ҳам, хусусан, Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасига ҳам тегишлидир. Катта эҳтимол билан, жуда кўплаб заправка белгиланган меъёрга тўғри келмайди. Юқоридагиларга асосан, - алоқадор ташкилот ва мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ тузилиши; - республика бўйича барча заправкалар ўрганиб чиқилиши ва ноқонуний бўлганларининг фаолиятига чек қўйилиши керак. https://www.facebook.com/share/p/1BQU86Cw85/
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily