Ўзбекистоннинг Будапештдаги Элчихонаси ҳушёрликка чақиради.
Бугун Венгрияда мактабларга портлатиш мосламаларини ўрнатиш таҳдидлари кескин ортиб, жамоатчиликда катта хавотир уйғотмоқда.
Ҳозир вақтда Венгрия полицияси ва масъул давлат идоралари таҳдид манбасини аниқлаш учун фаол суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Венгрия, Сербия Хорватия ва Словенияда истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролардин ортиқча саросимага берилмаслик, вақтинча гавжум жойларда тўпланишдан тийилиш ҳамда хавфсизлик қоидаларига қатьий риоя қилиши сўраймиз.
Ўзбекистоннинг Будапештдаги Элчихонаси ушбу ҳолат бўйича Венгрия Ички ишлар вазирлиги билан доимий алоқада.
Ўзбекистоннинг Будапештдаги Элчихонаси ҳушёрликка чақиради! Ҳар қандай маълумот ёки вазият ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Будапештдаги Элчихонасига хабар бериш ва Сиз бўлиб турган мамлакатнинг тегишли давлат идоралари билан боғланишингиз сўралади.
Элчихонанинг ишонч телефонлари ва электрон манзили:
+36 1 951 3883
+36 304 362 636 (Саид Али Алижонов)
consul@uzbekistan.hu
Veb-sayt | Facebook | Telegram | Instagram | LinkedIn | X | WhatsApp