View in Telegram
*** Уриндим - асроринг еча олмадим - Хар битта жилвангда минг сирли тугун. Фақат, Тангрим, кечир, бандаларингдан Эрку, Озодликни кутганим учун. Қичкирдим - бўгзимда қотдилар унлар, Кўз ёшларим оқди сув каби бетаъм. Ахир, Тангрим, кечир, қоронғу тунлар Бўзлаб, йўл сўрадим, бандаларингдан. Сенинг осмонингга етмади бўйим, Ердан паст кўкларни айладим тавоф. Фақат, Тангрим, кечир, бандаларингдан Мангу саволларга изладим жавоб. Раво айламайсан менга меҳрингни Хатто кўргазмайсан ғазабу зуғум. Фақат, Тангрим, кечир,бандаларингга Бир қатра озодлик бермаганим-чун. Қон ютган кўримлар учун кечиргин, Бемаҳал ўлимлар учун кечиргин. Кўзимнинг ёшлиги учун кечиргин, Дунёнинг тошлиги учун кечиргин. Кечиргин - кўйингда адашганимни, Кечиргин - кўйингни танимаганим- чун. Кечиргин - эрк учун талошганимни, Ва эрк сенлигингни билмаганим-чун... Усмон Азим https://t.center/UsmonAzimijodi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily