View in Telegram
―Кейин унинг аҳволига эътибор ҳам бермай столига ўгирилдию, ёзишда давом этди. Ойдин музлаб қолди. Бу ўзи учун ҳеч кутилмаган ва кўнгли, яшаши учун йиллар давомида кутилган янгиликдан нима қилишини билмай қолди. Бошига худди бир нарса билан урилгандай гангиди. Шифокорга ҳеч нарса демай,(сумкаси ва соябонини ҳам УЗИ хонасида қолдириб!) жойидан югуриб турди. Тезроқ уйга боргиси, бу қувончни Ихтиёр-у, бошқа яқинлари билан баҳам кўргиси келди. Телефон қилмоқчи бўлганидагина сумкаси ёдига тушди. Энди орқасига қайтмоқчи бўлганида, таниш ҳамшира қиз сумка ва соябонини олиб келаётганига кўзи тушди. ―Опажон, сумкангизни қолдириб кетибсиз-ку, ―деди қиз жилмайиб. Бу кутилмаган қувончдан эсини йўқотиш даражасида ҳаяжонланган Ойдин кўчага чиқиб, тоза ҳаводан нафас олди. Кўчанинг нариги бетидаги дўкондан муздай сув олиб ичди. Шундан сўнггина хаёли бироз жойига келгандай бўлди. .”Аллоҳимга шукур,―шивирлади келинчак лабларида кўз ёш таъмини туяркан. ―Қуруқ қўймади, мениям. Шунча қилган илтижоларимни эшитди.” Қўл телефонини оларкан, бу шунчаки оддий хабар эмаслигини ўйлаб, эрига телефон қилиш фикридан қайтди. ”Яхшиси уйга борай, кейин айтаман. Ихтиёр акам қотиб қолсалар керак, мендан ҳам баттар аҳволга тушиб...” Шунча йилдан бери онасидан таъна-дашном эшитса-да, уни бирор марта ҳам ранжитмаган, хафа қилмаган умр йўлдошининг қадрдон чеҳраси кўз олдига келиб, ўпкаси тўлиб кетди. У кўнгли нурафшон, бир неча йилдан бери кўнглини эзиб ётган тош бирдан эриб кетгандай руҳи енгил эди. Бу бахт туйғусими, ё шукроналикми нима бўлганда ҳам жуда азиз, ҳеч нимага қиёслаш мумкин бўлмаган ширин ҳаяжон эди... Моҳигул Назарова. #Ҳикоя 🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️🌸☘️ 。゚゚・。・゚゚。 ゚。реакция қолдиринг💕  ゚・。・ Улашинг, Кузатинг ва Яқинларингизни таклиф қилинг 🔜 Фойдали канал ⬇️ ┄┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄ @UDDABURON_AYOLLAR ┄┄┅┅✿🍃🌺🍃✿┅┅┄ @SARAMASLAHATLAR
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily