View in Telegram
📝 Бахтингни авайла. 2-қисм Сени қадрлайдиган, яхши кўрадиган инсонлар қолиб, пулингга, таомингга шайдоларнинг кўнглинии олишми? Шуми сен айтаётган романтика, дугонажон? Турмушда романтиканинг ҳожати йўқ, сен буни мендан ҳам яхшироқ билишинг керак. Турмушда, рўзғорчиликда камини яшириб, кўпини ошириб яшайди аёл. Айниқса, бизнинг ўзбекчилигимизда оилавий ҳаёт романтикаю, ўлдим-куйдимлардан узоқ бўлади. Сен буни жуда ҳам яхши биласан. Маҳалламизда бир онахон яшайдилар. Турмуш ўртоқлари оламдан эрта ўтиб, онахон олти болани беваликда бир ўзлари камолга етказдилар. Тақдирнинг қалтис ишларини қараки, маҳалладош аёлнинг тўнғич ўғли мактабни тугатиш арафасида, руҳий касалликка чалиниб қолди. Кимдир ножоиз жойлардан ўтган экан, кўзига алланималар кўринибди деди, биров уруғида жинни бор эди, насл сурди деди, бошқа бир одам жуда билимдон бўлгани учун кўз тегди деди, хуллас Худонинг тақдири экан, шу дардга йўлиқди. Битта қизи бор, уям туғма ногирон. Узатилмади. Иккинчи ўғлини уйлантирди аёл. Кейин учинчисини. Кутилмаганда иккинчи ўғил ҳам хасталаниб қолди ва вафот этди. Маҳалладош аёлга тақдирнинг синовлари шу билан тугамади. Бир ўғлининг хотини фарзандини дунёга келтира туриб, вафот этди. Кенжа ўғли ўн йил деганда фарзандли бўлди... Унинг аянчли қисматини нега сенга гапиряпман? Негаки, шу онахон бошидан шунча оғир кунларни ўтказиб, бирор марта ғамгин юргани, кўз ёшини одамларга кўрсатгани, нолиб-ношукрчилик қилиб юрганини ҳеч ким кўрмаган! Энди ўзинг ўйла, нолиб юришинг нечоғли ярашиқли экан?. Эртага байрам, яна нима каромат кўрсатаркин? Қўлимга пул тутқазиб, бирор нима оларсан, деса керак деяпсан. Хўш, шундай қилса нимаси ёмон экан? Шукр қилмайсанми, бошқаларнинг эрига ўхшаб зиқналик қилмаса, рўзғорга сарфлаган бир сўмини, юз марта миннат қилмаса, сен уйда ўтирибсан, мен ишлаб оила боқяпман демаса, шу болаларимни эпласанг, ота-онамнинг кўнглига қарасанг бўлгани деб ҳатто бир қадам жойга ҳам пиёда чиқармаса... Дугонажон, бахтга ношукрлик қилиш яхшиликка эмас. Айт, сен муаммо қилаётган, сен фожиага айлантиришга уринаётган кам-кўстлар бошқа аёлларнинг ҳаётидаги кемтикликлар олдида ғубор гардидек куюнишга арзирмикан?. Ҳаётга теранроқ қара, дугонажон. Оилавий ҳаёт ҳар куни минг битта тўсиқни енгиб ўтишни тақозо қилади. Турмушда фақат мен!, ўзимники тўғри деганлар муҳаққақ хатоликка йўл қўядилар. Бахтли ҳаётнинг асл мазмуни ўзини бағшловдир. Турмушда ўзини ўйлаган, ўзим деган кимса жуфтига ҳеч нарса ҳадя этолмайди, фақат ўзига олишни, жуфтидан кутишни ўйлайди. Шу тариқа ундайлар никоҳнинг гўзал хусусиятларига путур етказадилар ва бу билан ҳам ўзларига, ҳам яқинларига қийинчилик пайдо қиладилар. Айтмоқчи бўлганим, бахт ёнгингангда, дугонажон. Бахтингни борида қадрла ва уни янада мустаҳкамла. Турмушингни обод қилиш масъулияти эрингдан кўра сенга кўпроқ боғлиқ. Унутма, сен турмуш ўртоғингга, жуфтинг эса сенга керак. Умид қиламанки, сен нима демоқчилигимни тушуниб етдинг. Бахтингга кўз тегмасин, дугонажон! Тамом... 📚ИБРАТЛИ ҲИКОЯ ВА ҲАЁТИЙ ВОҚЕАЛАР ФАҚАТ БИЗДА📚
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily