View in Telegram
АҚЛ ЎЛИМДАН ҚУТҚАРАДИ Хитой императорининг маслаҳатчиси Чоко Лёнг душман билан тил бириктиришда айбланди. Ваҳоланки, у айбсиз эди. Император уни қатл қилишга қасд қилди. Аммо далили бўлмаганлиги учун уни хоин деб айблай олмас эди. Шунинг учун бажара олмайдиган бир ишни унга буюриб, бажара олмагач уни қатл қилмоқчи бўлди. У Лёнгга 3 кун ичида Хитой қўшинини юз мингта камон ўқи билан таъминлашини амр қилди. Бу иш амри маҳол эди. Бунча вақтда ўқ сотиб олишнинг ҳам, уни ясашнинг ҳам иложи йўқ эди. Аммо заковатли Лёнг йўлини топди. 20 та қайиқ топиб уларни қамиш билан тўлдирди. Кечқурун туман тушганида қайиқларни душман томон қўйиб юборди. Душман буни ҳарбий ҳаракат деб ўйлаб келаётган қайиқларга қараб камондан ўқ отишди. Ўқлар қамишларга қадалиб  зарарланмаган ҳолда қолди. 2 соатлардан кейин Лёнг қайиқларни тортиб келди. Қамишлардан юз мингдан ортиқ камон ўқини суғуриб олди. Уларни императорга тақдим қилиб буйруғини қандай бажарганини айтди. Император маслаҳатчисидан узр сўради. Тафаккур қилинг! @Tafakkur3
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily