Биз охирги пайт: “Бугунги кун билан яшаш керак”- деб кўп эшитяпмиз. Ҳа, ҳозирги вақтда завқ олиш муҳимдек туюлиши мумкин. Лекин бугунги қарорларингиз эртанги кунингиз эркинлигининг асосини яратади.
⠀
5 йил завқ — дискотекалар, чойхоналар, кераксиз харажатлар ва 1 лаҳза учун яшаш…
Ёки 5 йил машаққат — ўқиш, ишлаш, инвестиция қилиш ва кўникмаларни ривожлантириш
⠀
Фарқи нимада? 1- йўлни танласангиз, кейинги ўнлаб йиллар давомида қийин меҳнат қилиб яшайсиз. 2- йўл эса сизга молиявий эркинлик ва ҳаётдан завқланиш имконини беради.
⠀
Сиз нимани танлайсиз?
Бор пулингизни бугун сарфлаб, пенсияга чиққунга қадар ишлашни давом эттирасизми?
Ёки молиявий пойдевор яратиш учун бир неча йил ҳаракат қилиб кейинги ўнлаб йиллар давомида эркин яшайсизми?
⠀
Пул— бу восита. У ёки сиз учун ишлайди, ёки сиз унга хизмат қиласиз. Танлов ўз қўлингизда
⠀
Бугундан нима қилиш мумкин?
1️⃣Харажатларингизни таҳлил қилинг
2️⃣Даромадингизнинг ҳеч бўлмаганда 10 фоизини жамғаринг
3️⃣Инвестиция имкониятларини ўрганинг
Тафаккур қилинг!
@Tafakkur3