👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️
📌Хельсинки университети олимлари иммунитет тизимини мустаҳкамлаш учун болалар очиқ ҳавода ва лойда ўйнашларига рухсат бериш кераклигини исботлаб беришди.
✅Мутахассислар уч ёшдан беш ёшгача бўлган 75 болани қамраб олган тажриба ўтказишди. Биринчи гуруҳ болалар ўйин майдончаларида ўйнашган, кейин ўрмон бўйлаб сайрга чиқишган. Яна бир гуруҳ эса шаҳарда қолган.
✅Тадқиқот натижаларига кўра, "ифлос" жойларда ўйнаган болалар терисида хилма-хил бактериялар юзага келган, бу эса иммунитетни мустаҳкамлаган: қон намуналарида яллиғланишга қарши
IL-10 оқсилининг миқдори ошган.
✅Шу боис олимлар болалар учун тупроқнинг юқори қатламларидаги микроблар билан “алоқа қилиш” болалар учун жуда муҳим деган хулосага келишган.
🌿 @SoglomHayot