View in Telegram
Шоҳсанам Нишонова шеърлари
5
Бунёдбекка Ватан дарси
Киприкларингда титроқ кўпга қўшдинг отангни. Кўпга қўшиб эртароқ танидингми Ватанни? Қуёшга етсин бўйинг, бил юлдузлар тарҳини. Алламга қўшиб айтдим Она диёр шарҳини. Ким айтар: бу ўлканинг олмоси қийматлидир. Олтини, олмослари Худонинг ҳимматидир. Нима дей, Ватан десам юрагим чўғдир, ўғлим . Отанг ётган тупроқнинг Баҳоси йўқдир, ўғлим! Ш.Н
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start