View in Telegram
ҲАМДАРД Турфа ташхис айтасиз бир-бир, Мужда кутиб титрайман дир-дир: — Қон босими ошипти, синглим! — Омонмикан, айтинг-чи, кўнглим? — Жигарданми чеҳрангизда доғ? — Опа, руҳим қолганмикан соғ? — Қон томирлар толган бари, чин! — Ишқ шамининг ришталари-чи? — Юрак зарбин ўлчаймиз ҳозир! — Борми меҳрим ўлчар тарози?! — Кўзингиз ҳам сўниқ, беоҳор... — Кетдимикан кўнглимдан баҳор?! — Укол-дори, мана, сиз учун... — Мен — бемор... сиз йиғлайсиз нечун?! Шоҳсанам Нишонова
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily