View in Telegram
Марсел Пруст Ўлдирилган черковлар хотираси (давоми, боши олдинги саҳифаларда)            Тўғри ҳақиқий ҳаёт билан тасвирий санъат усталари чизган манзаралар ўртасида шубҳасиз ўтмиш ва бугунги кунларнинг фарқидек ўзгача айролик бор, борлиқнинг рассомлар картиналарида қўядигандек кичкина имзоси унинг денгиздек кенг оқимлари ва оқшом манзаратлари чизилган матоларида кўз илғамасдан ўтиб кетадики, унда на Лингельбахнинг* на Вауэрман * * ёки Адриан ван де Велденинг * * * имзоларини илғай олмайсиз, бу Гарлем савдогарлари ва бой санъат ихлосмандларини хурсанд қилиш учун чизилган сюжетлару, Де Велде* * * * ёки Рёйсдалнинг* * * * * денгиз манзаларига умуман ўхшамаган бошқа сюжетлар эканлигини эҳтиром билан ҳис этасиз. Шунга қарамай автомашинада бу ҳаёт манзараларини бизга туҳфа этаётган дақиқаларнинг ўзига хослиги шундаки, сиз унда ўзингиз хоҳлаган жойга бориш ва истаган жойга тўхташ имконини берувчи ҳайратланарли мустақиллик туйғусидан фараҳга тўласиз. Бунда ёнингиздан ғувиллаб ўтаётган шамол билан бирга кезишни, унга эргашиб денгизни кўришни, турғун қишлоқ йўлаклари устидан саррин ел каби ўтиб, тўлқинлар шоввасига бағрингизни очишни истайсиз, ёмон об-ҳавода бўронлар гувлаганда, сиз уларга қалбингизда кўмилган ҳайқириқлар ила жавоб қилишни истаюрсиз; аммо тан олиш керакки, баъзан шундай тунларда автомобилда чарчаб, бирор шу каби қишлоқда тунаш учун қолганингизда, бутун оқшом бўйи соғинч билан ёлғиз қолиш қанчалар даҳшатли эканлигини ҳам юракдан туясиз, бу қўрқув узоқ давом этган ўз-ўзинг билан курашдан кейин рўй берса, ётоқхонага олиб борадиган зинапояларда юрак уришини тинчлантиришга уриниб: - Йўқ, бу содир бўлмайди! Мен юқорига чиқмайман. Уйга  кетамиз, машинани тайёрланг, - дейсиз, буни бахт нима эканлигини биладиганлар яхши тушунади. Сиз бутун тун бўйи ҳеч ким билмайдиган манзилларга талпинасиз, соғинч ҳисси орзиқтирадиган қишлоқни катта тезликда ортда қолдириб, бу ердаги пастак томлар остида ухлаб ётган одамларни тасаввур қилганча, худди биз каби йўлга отланасиз, бу кўрган гўшаларингиз хотираларингиз қатида қолиб кетади, сиз эса бу ердаги одамларнинг қўли етмайдиган бошқа манзиллар ва давонлар томон ошиқасиз...      Ниҳоят машина ўнгдум-чўнгдум чуқурлигу муюлишлардан ўтиб, атиргуллар ва рангсиз гулсапсарлар билан ўралган панжара олдига келиб тўхтайди. Бу менинг ота-онамнинг уйи. Ҳайдовчи боғбонга биз учун дарвозани очишга чақириб сигнал чалади, бу сигнал  одатда ўзининг монатонлиги билан гарчанд жирканч ҳиссиёт берса-да, дунёдаги ҳамма нарса каби бу хотираларда ўз акс-садосини топса, у ҳам гўзал туйғулар ҳосиласи ўлароқ қабул қилиниши мумкинлигини инкор этолмайсиз. Менинг келишим ота-онамнинг қалбида кутилмаган ваъда сингари шундай қувончга айланди: - Наҳотки, келишингдан бехабар қолдик... Лекин шундай келганингни ўзи бахт! Улар ётоқ ўринларини йиғиштириб, оқшом шамларини ёқишди, тамбаланган эшикларни очиб, кўнгилларида бир олам шодликни ҳис этишди, бу ҳислар, инсон овози сингари уларнинг қайсар ва безовта, тез алмашинувчи туйғуларида, «Тристан ва Изолда»даги сингари(биринчи қисмида Изолда шарфини силкитиб, овоз берганида, сўнгра, учинчи қисмида эса кема яқинлашганда қандай қувончни туйган бўлса, ота-онамнинг қалбида ҳам мени кўрганда шундай қувонч зуҳур этади. (биринчи боб тугади. Иккинчи боб, бироз танаффус билан кейинроқ улашилади.) Рус тилидан Шерзод Комил Халил таржимаси Таржимон изоҳлари: *Лингельбах - Иоган Лингельбах(1622 - 1674) - Тасвирий санъатнинг олтин асрида яшаган голланд рассоми. У асосан бамбоччанти жанрида ижод қилган. Бу жанрда ижод қилган рассомлар ўз асарларида кундалик ҳаёт манзараларини маълум маънода ҳазил ва сентименталликка урғу берган ҳолда акс эттиришган. **Вауэрман - Филипс Вауэрман(1619-1668) - Голланд тасвирий санъатининг олтин асрида яшаган яна бир голланд рассоми. * * * Адриан ван де Велде(1636-1672) - Голланд рассоми, ўймакор.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily