View in Telegram
#Таржима Марсел Пруст Ўлдирилган черковлар хотираси 1-боб. Сақланган черковлар. Кан қўнғироқ миноралари. Лизьё собори  Машинадаги кунлар         Оқшом кира бошлаган маҳали жўнаб кетаётганим туфайли тун батамом қуюлгунча Лизьё ва Лувье оралиғида жойлашган ота-онамнинг уйига боришга шошилишим керак эди. Ўнгдан ҳам, чапдан ҳам, алоҳа олдинда ҳам машинанинг ёпиқ деразалари ойнаси остидан, умуман ташқи томондан шаффоф парда орқали кўринадиган ажойиб сентябрь кунларидан бири эди. Одамга узоқдан пайқаган заҳоти йўл бўйида букчайиб ўтиргандек таъассурот уйғотадиган эски қийшайган уйлар атрофида экилган янги атиргуллар гўё келишингизни кутиб тургандек, аллақачон ўсиб етилган навқирон гулларини тутамлаб фахр билан илкис тутаётган каби сизни кутиб олишга шошилади. Бироқ уларга яқинлашганингизда бу мустар гулларни атрофидаги нок дарахтларига меҳрибонлик билан суяниб, ўзларини қўллаб-қувватлагани ва эскирган юракларга гултожларининг заиф, аммо қизғин нурлар билан чўлғонган абадий музлаб қолган ифорларини сочаётганидан фараҳ ҳиссини туйишга бўлган ғайришуъурий закият борлигини илғайсиз. Кўп ўтмай рўпарамиздан муюлиш кўринди ва ўнгга кетган қияликдаги йўл текислик сари оға бошлади, алалхусус, кўз ўнгимизда бутун бошли Кан водийси очилди, аммо бўшлиққа туташиб кетган кўз илғамас масофалар ортидан ҳали-ҳамон шаҳар кўринмасди. Бироқ тан олиш керакки, ясси тепаликлар ортида, бамисоли очиқ далада ғойиб бўлган масофалар чекида Авлиё Стефан черковининг*  фақатгина иккита қўнғироқ минорасигина кўзга ташланиб туришини инкор этолмайман. Тез орада минораларнинг учинчиси муқаддас Петр черковининг * * қўнғироқ минораси уларга йўлдош каби қўшилади. Уфққа Тёрнер манзаралари * * * сингари туташиб кетган монастир ёки қалъа каби узоқдан кўринадиган осмон, яшиллик ва сувнинг кенгликлар орасида мисли камалак янглиғ эгаллаган ўткинчи ранглари қисқа умри давомида тушдан кейинги ёруғликнинг сўнги зариф шуълаларини сочаркан, йўл бўйлаб сават кўтарганча кетаётган деҳқон аёлининг кичкина қиёфаси билан бирга ажиб нигоронликни зуҳур этади. Дақиқалар ортидан лаҳзалар чопади, биз тез юришга ружу қўямиз, лекин бу уч қўнғироқ миноралари ҳали ҳам кўз ўнгимизда ўзининг бутун маҳобати билан кўзга чалиниб, ботаётган қуёш нурларининг заррин ёғдуларида учиб бориб қўнган ҳаракатсиз қушлар каби собит тураверади. Батаҳқиқ, охир-оқибат масофалар туман каби эриб битади ва бунинг натижасида бир сония олдин кўринмайдиган маъбаднинг аниқ ва тўлиқ қиёфаси намоён бўлади ва биз Петр черковининг бутун бир манзаратларини кўз ўнгимизда гавдаланганлигини кўрамиз. Уч бирликда қурилган минораларнинг бири-иккинчисини яширади. Аммо бора-бора уларнинг бир-бирларидан узоқлигини ўзингиз учун кашф этасиз, бири ортда қолади, иккинчиси олдинда қўр тўкиб тураверади, гўё олдиндаги иккиси худди ёнма-ён тургандек, сизга ажиб тасаввур уйғотади. Рус тилидан Шерзод Комил Халил таржимаси (давоми бор) Таржимон изоҳлари: * Авлиё Стефан черкови -  Католикларнинг Венадаги Авлиё Стефан собори, Австриянинг миллий рамзи, Вена шаҳрининг тимсоли ҳисобланади. Собор эски шаҳарнинг маркази Сент-Стефан майдонида жойлашган. Собор ўрнида биринчи маъбад 1137-1147 йилларда қурилган, ҳозирги ўрнида қурилган собор эса тахминан XIV-XVI асрларга тегишли, иншоат 1511 йилга келиб ўзининг ҳозирги замонавий қиёфасини олган. ** Муқаддас Петр черкови - Ватикандаги марказий ва дунёдаги энг йирик тарихий христиан черкови. Рим католик черковининг тантанали маркази. Илк биноси император Константин томонидан 326 йилда Нерон боғи ўрнидан бунёд этилган. 1656-1667 йилларда Сент-Петр майдонини яратган Жованни Лоренцо Бернини соборни ҳозирги барокко услубидаги қиёфасини яратди. Собор жаҳон архитектурасининг ноёб композициясини ўзида ифодалаган маданият ёдгорлиги ҳисобланади. *** Тёрнер манзаралари -  Жозеф Мэллорд Уильям Тёрнер(1775-1851) - инглиз рассоми, романтик манзалар устаси. У тасвирий санъатда француз импрессионизмининг асосчиси сифатида қолган. Рассомнинг 550 дан ортиқ мойбуёқли, 2000 тача акварел ва 30 000 дан ошиқ қоғозда чизилган асарлари сақланиб қолган. @Sherzodkomilkhalil
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily