View in Telegram
«Кундалик-2025»дан:            1.01.2025.                                                     Тошкент.          Ёмғирли совуқ шаҳар нуқсини кўриш учун деразадан бир-икки бор мўралаганимни ҳисобга олмасам, уйдан ташқарига чиқмадим кун бўйи. Бутун дунё аёллари яхши кўрадиган ва севиб мутолаа қиладиган Жейн Остенни «Андиша ва ғурур» романини янги нашрини тайёрлаш учун жиддий ўқияпман. Менга қолса романни номини аслиятга яқинлаштириб «Мағрурлик ва хурофот» деб ўзгартирардим, аммо ўзбек ўқувчилари романни юқоридаги ном билан кўпроқ танир экан. Майли, таниса танир, аммо мазмунни имкон қадар илк нашрдан кўра яхшироқ, қатъийроқ ишлашга ҳаракат қилаяпман. Қозоғистонлик таржимон Мунаввара Собир қизини  Александр Куприндан ўгирган «Санъат»(1906) ҳикоясини қайтардим. Уни Куприн нашри учун ололмаслигимни айтдим. Куприннинг рус таржимонлари гуруҳимиз билан бирга яхши бир ҳикоялар тўпламини тайёрлашга киришганмиз. Лекин русизм ва собиқ совет пропагандасига ишора қилувчи ҳикояларни у ҳатто Куприн бўлса ҳам рад қилишдан тоймаслигимни очиқ-ойдин айтдим.        Онам билан қўнғироқлашдим. Китобда эрталаб қор ёғибди. Тошкентда қорни совуғи бор. Сартарошга бориб соч олдиришим керак. Кўпроқ янги режалар ва ғоялар устида ишлашим лозим. Янги насрий асарларни чоп эттиришга киришиш керак бўлади. Йиллар давомида ўгирилган таржима китобларимни ўқувчилар ҳукмига ҳавола этиш, ҳикоялар, эсселар китобларини нашрга тавсия этиш, бестиарийларни чоп эттириш, романларни эса нашрга тайёрлашни бошлаш керак. Қиладиган ишлар кўп. Вақт кутмайди. Миллатга, адабиётга хизмат қилиш, катта ўлчовлар билан яшаш, шахсий ҳаётни бошқариш шарт. Шунда биз албатта ғалаба қозонамиз... @Sherzodkomilkhalil
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily