View in Telegram
Александр Куприн Нарцисс (ҳикоя) (Давоми, боши аввалги саҳифада) Нега бундай бўлганини ҳали ҳам билмайман: ҳаммасига яқинлашиб келаётган момақалдироқ айбдорми, ё унинг кўзларидаги эҳтирос, билмадим, қўлларим ваҳшиёна бир қучоқда боғланди туйқус, лабларимиз оғриқли ширин бир алфозда узоқ вақт чирмашиб кетди. Биз бир-биримизга ҳеч нарса демадик - на сўз, на бирон ишорага ҳожат қолмади. Бир муддат ўпишишдан кейин Виктория қучоғимдан бўшаб, ёнидан кичкина соатини чиқариб, менга аввал XII ни, сўнг дераза олдини кўрсатди. Шу билан бирга, у менга таққиллатсам, дераза очилади, деган ишорани ҳам берди.       Соат ўн бирлар атрофида бўрон сусайди. Мен яқинлашиб келаётган соат ва унинг ғайриоддий табиатини ўйлаб ҳаяжонланиб ташқарида чиқдим. Осмон мусаффо, беғубор ва беадоғ эди. Ой зерикарли ёғду сочиб порларди. Кўча ўртасида уйларнинг ўткир қора соялари ястанарди. Ҳаво бўрондан кейинги тозаришнинг мусаффолиги ва оқ акациянинг ёпишқоқ ҳидига тўйинганди. Боғ олдига яқинлашганимда мен уй ичида қоронғида оқариб турган унинг заъфарон каравотини кўрдим. Ярим очиқ  дарчадан оҳиста сирғалиб ўтиб, Виктория ётоқхонасининг деразаси томон яқинлашдим.        Дераза ёпиқ, мен юзимни босиб ичкарига қарадим, лекин зулматда қоронғуликдан бошқа ҳеч нарсани кўрмадим. Нафасимни ростлаб, ойнани зўрға тақиллатдим. Дераза секин ва жимгина очилди.        Туйқус мен рўпарамда, атиги ярим аршин нарида, Матвей Кузьмичнинг рангпар, ҳаяжонли юзини, ёрқин ой нурида ғайритабиий равишда ёниб турган кўзларини кўрдим.        Мен беихтиёр таёққа ёпишдим. - Қўйинг. Ҳеч қандай аҳмоқлик қилманг, - деди у хотиржам алфозда аччиқ қилиб. - Айвондан келинг. Мен ҳозир бораман. Биз гаплашиб олишимиз керак.          Мен ҳайратда қолдим, тамом бўлдим, айвон зинапоясидан базўр келдим. Матвей Кузьмич аллақачон мени кутаётган эди. - Ўтиринг, - скамейкани кўрсатди у ва ўзи ҳам ёнимга ўтирди.        Қоронғида биз бир-биримизни юзимизни кўра олмасдик, лекин мен юзимнинг истараси йўқолаётганлигини ҳис қилдим. - Кўряпсизми, - деди Матвей Кузьмич равон бир оҳангда, мен унинг ичига бостирилган азоб-уқубатларини ҳис қилардим, - кўрдингизми, мен бугун оқшом сиз хотиним билан учрашганингизни кўргандим, лекин бунга аралашишни хоҳламагандим. - Нега? - сўрадим пичирлаб. - Нега бўларди? Сиз буни барибир тушунмайсиз. Мен бир нарсани айтиб қўяй: тўрт йилдан бери унинг эриман. Агар Виктория Ивановна асаб хуружига учрамаганида сизнинг нолойиқ иш қилишингизга тўсқинлик қилмаган бўлардим... Билмайсизки, у бу каби ташвишларни кўтара олмайди, ҳозир жуда қаттиқ жазавага тушди.        Мен жим бўлдим, Матвей Кузьмич эса хотиржамлик билан давом этди: - Эртага ҳам сизни безовта қилмайман. Мен қўлида тўппонча билан бахтини ҳимоя қиладиган ҳасадгўйлардан эмасман... Ҳа, маълум ҳолатлар туфайли бунга маънавий ҳаққим йўқ... Биз билан ҳар қандай асосда яшанг майли... Хоҳлаганингизни қилинг... шунчаки... фақат, сиздан илтимос қиламан... мени шаҳарда одамлар оғзидаги гапга айлантирманг. Бу мен учун жуда қийин бўлади... - Йўқ, бу бошқа такрорланмайди, - деб эътироз билдирдим мен, унинг фидокорона сўзларидан таъсирланиб. - Ростданми? Сиз буни хоҳламайсизми? - Матвей Кузьмичнинг овозида қувонч ҳаяжони жаранглади. - Рози эмасмисиз?.. Буни эшитганимдан қанчалик хурсанд бўлганимга ишонмайсиз... Ахир сиз мени биринчи марта шундай ростгўй инсон сифатида ҳайратда қолдираяпсиз... Бунга рози бўлмаслигингизга ҳақиқатан ҳам ишончим комил эди. - Албатта, рози эмасман. - Хўш, энди - энг охирги гап... Сиз уни ўзингиз билан олиб кетишингиз керак. Унинг розилигига шубҳа йўқ. У сизни дунёнинг охиригача кузатиб боради. Буни хоҳлайсизми?        Мен чурқ этмадим. Очиғи нима дейишни билмасдим. Рус тилидан Шерзод Комил Халил таржимаси (Давоми бор) @Sherzodkomilkhalil
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily