View in Telegram
​​ФОТИҲА СУРАСИНИ ШОШИБ ЎҚИМАНГ. Аксар одамлар намозда сураи Фотиҳани (“Алҳамду”ни) худди ортларидан бўри қуваётгандек шошиб ўқишади, маъноларига ҳам эътибор қилишмайди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дейдилар: “Аллоҳ таоло: «Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандам нимани сўраса, бераман». Агар у (банда): «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламин», – деса, Аллоҳ: «Бандам менга ҳамд – шукр айтди», – дейди. Банда: «Ар-Роҳманир Роҳийм», – деса, Аллоҳ: «Бандам менга сано – мақтов айтди», – дейди. Банда: «Малики явмиддин», – деса, Аллоҳ: «Бандам мени улуғлади», – дейди. Банда: «Ийяака наъбуду ва ийяака настаъийн», – деса, Аллоҳ: «Бу мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман», – дейди. Агар банда: «Иҳдинас сиротол мустақим, сиротоллазийна анъамта аълайҳим ғойрил мағдуби алайҳим валад дооллийн», – деса, Аллоҳ: «Бу бандамга хос, сўраганини бердим», – дейди. Изоҳ: (Ҳадиси қудсий – оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга ривоятдир.) 🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily