View in Telegram
Ризқ фақат овқатми?   Оддий одамлар масхаралаш манбаи эмас. Аллоҳ фақирлиги сабаб кимнидир фақир; Ўзи ожиз бўлгани учун баъзиларни бадбашара, хунук; заифлигидан айримларни бемор қилиб яратган эмас. Аллоҳ бундан пок ва олий; бироқ бу Аллоҳ қандай хоҳлаган бўлса, шундайлигича тақсимланган ризқдир.   Аллоҳ бойлик ато қилган бўлса, бойлигидан ато қилган. Агар бойликдан маҳрум қилган бўлса, бойлиги сабаб маҳрум этган. Агар гўзал ёки хунук қилиб яратган бўлса, бу ҳам мутлоқ қудратидан.   Фақирни камбағаллиги ёки хунукни кўримсизлиги учун масхараласак, Аллоҳнинг санъатини айблаётган бўламиз. Биз бу мавқифларни англамаймиз. Бундай ҳолатларда офият учун фақат шукр қилиш лозим.   Аллоҳ таоло ризқни тақсимлаганидек, ақлни ҳам тақсимлаган. Баъзилар ажабланарли даражада содда бўлса, уларнинг қўлидан тутишимиз, устидан кулмаслигимиз керак.   Ривоят қилинишича, Мусо алайҳиссалом даврида эшак боқадиган чўпон бўлган экан. Бир куни: “Аллоҳим, агар эшагинг бўлса, ўзимникиларга қўшиб боқиб берардим”, деди. Бу гап Мусо алайҳиссаломнинг қулоғига етиб борди. У зот қаттиқ ғазабланди. Шунда Ҳақ таолодан ваҳий бўлди: “Эй Мусо! Мен кишиларни ақли миқдорида ҳисоб қиламан”. "Қалблардан сўранг" китобидан. 🔎 @ShayhSaboqlari ✔️
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily