Ҳар йилда шу бўлар такрор...
Ҳудудий солиқ инспекторлари ҳар куни 1 марта йўқлаб қўйишади. Умрларидан барака топишсин ҳол аҳволимни эслаш билан бирга на ер, на мол-мулкимиз бўлмаса ҳам ҳеч бўлмаганда нол ҳисобот юборишимиз кераклигини эслатишади.
Агар сиз қайсидир солиқ тури бўйича солиқ тўловчи бўлмасангиз ҳисобот топшириш мажбуриятингиз йўқ.
Солиқ кодекси 81-модда.
(Тепада солиқ қўмитасининг тушунтиришини ҳам юбордим эслатма учун.)
Бошида улар билан жуда кўп тортишардим, лекин қарасам фойдаси йўқ. Ундан кўра телефонда ҳоп бўлади дейман ва тамом, муаммо ҳал. Мани ҳам ҳеч ким безовта қилмайди, инспекторам хурсанд.
Шунинг учун муаммо нимада? Муаммо ҳудудий солиқ инспекциядагиларнинг савиясида.
Нол ҳисобот юбориш шарт эмаслигини ҳудудий солиқ инспекторларига ҳам эслатиб қўйинглар.👉@Shahzod_Proconsultant👈