2025 йил сюрпризларга бой йил бўлади шекилли!
2025-йил учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида 2024-йил 26-декабрдаги VII-4-024-14-0-K/24 сонли қарор тасдиқланди. Унга кўра энди мол-мулк жойлашган жойига қараб оширувчи коэффициентлар қўллаган ҳолда Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари қўлланиладиган коэффициентлар Тошкент шаҳри учун тасдиқланди.
Бу нима дегани?
Мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар энди солиққа тортиш мақсадларида оширувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда солиқларини тўлашлари керак бўлади.