View in Telegram
SarvarBeK•16
1:00
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОНАМ... Кунлар ўтаверар, айланар гардун Соат милларини тўхтатолмайман. Қаддингиз эгдирган армонлар узун Лек узун армонни эгдиролмайман. Олам оғушида, туннинг қўйнида Ёстиққа дардини сўзлаган Онам. Не ташвиш, ситамлар унинг бўйнида Барига болам деб чидаган Онам. Ажинлар оралаб пешонасига, Тақдир ўйинлари тортибти лашкар. Онажон сабрингиз, куч иродангиз Номига, қалбимдан қурганман ҳайкал. Сизни қай хилқатдан яратмиш Аллоҳ, Райҳон ифоридан қўшиб бир чимдим! Ёки сиз, мен англаб етмаган пари Жумбоқсиз, даҳолар топмаган ечим!
✍
Маъмура Муҳаммад
@SarvarBeK_16
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start