Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати Наргиза Абдуллаева томонидан 2025 йил 25 январь куни 3-Сўзангарон сайлов округига қарашли 5-умумтаълим мактабида Самарқанд давлат тиббиёт университетининг терапевтик стоматология кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирокида ўқувчилар учун профилактик стоматологик кўрик ташкил этилди. Умумтаълим мактабининг 350 нафардан зиёд ўқувчилари стоматологик кўрикдан ўтказилди.
Аниқланган касалликлар бўйича мутахассислар томонидан тегишли тавсиялар берилди. Тиббий кўрикдан сўнг мактаб ходимлари ва ўқувчилар билан давра суҳбати ташкил этилиб, унда университет профессор ўқитувчилари ҳозирги кунда болалар ўртасида кенг тарқалган стоматологик касалликлар, уларнинг сабаблари, бўғимлар ва юрак қон-томир тизимига берадиган оғир асоратлари ҳамда касалликларни олдини олиш усуллари бўйича тушунчалар берилди. Шу билан бирга соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш тамойиллари, уларнинг инсон саломатлигини асрашдаги аҳамияти бўйича тарғибот қилишди.