УКАМ БЎЛАДИ
Синовларга бойдир бу дунё,
Бир кун келиб сабрим тўлади.
Кетар бўлсам Раббим қошига,
Эслагувчи укам бўлади!
Дуолар-ла, қўллайман уни,
ИншаАллоҳ бахти кулади.
Бирдан изсиз ғойиб бўлсам хам,
Излагувчим укам бўлади!
Чидай-чидай тўкилиб бўлдим,
Дилда не бор Аллоҳ билади.
Бутун дунё унутар бироқ,
Соғингувчим укам бўлади.
Нетай бахтга ортиқча бўлдим,
Гоҳо, чиндан алам қилади.
Хамма мендан чарчар-у, лекин,
Қадрловчим, укам бўлади.
Йўқдур орзу, на бир мақсадим,
Ҳаёт гулим бир кун сўлади.
Ўлсам, бир кун дуолар қилиб,
Йўқлагувчим укам бўлади!
Шу меҳр-ла яшайман абад,
Шукур мени Тангрим қўллади.
Ғамга тўлсам кўз ёшим артган,
Шу меҳрибон укам бўлади!
Гоҳо ота, оғамдек бўлиб,
Баъзан койиб, баъзан қўллади.
Фарзандимдек бағрим тўлдирган,
Шу эркатой укам бўлади😊Кимга саломатлик тиласангиз, шу постни юбориб қўйинг !
👉@Salomatligimizsirlari💊