View in Telegram
Соябон остидаги аёл
Tafakkur № 4_2024.pdf
9.3 MB
Уйғонишга чорлов
Босқинчи элни ғорат қилди. Ғолиб аскарлар юртни уч кун талади. Подшо сўради: — Нима гап? — Эл норози, — дейишди. Подшо буюрди: — Яна уч кун талаш! — Энди не сўз? — деб суриштирди подшо. — Эл йиғлаяпти, — деди мулозимлар. — Яна уч кун талаш! — дея қаҳр қилди тождор. Муддат ўтгач: — Энди аҳвол қандай? — деб суриштирди. — Эл қўшиқ айтяпти, — дедилар. Подшо талон-торожни тўхтатди... Куйган ҳам, суйган ҳам қўшиқ айтади. Қудуққа айтилган сир қамиш бўлиб унди. Қамиш най бўлди. Най "Искандарнинг шохи бор" деб қўшиқ куйлади... Қўшиқ — мазлумнинг қалқони... Қўшиқ — қиш мавсуми. Қиш йиғиниш, куч тўплаш даври. Қўшиқ уйқуга уйқаш. Уйқу ўлимдир! Уйқудан сўнг уйғониш фасли. "...шохи бор" деган ҳайқириқ, уйғонишга чорлов. Тириклар уйғонади...
Шомирза Турдимов "Минг бир нақл"дан бир шингил
(
«TAFAKKUR» журнали, 2024 йил 4-сон
)
Share
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily
Start