View in Telegram
Афғонистонда қизиқ жараёнлар кетяпти. Толибон ичидаги кўзга кўринган ўзбек намоёндаларидан бири Салоҳиддин Айюбий ББСга интервью бериб, Афғонистондаги ўзбеклар сонини 10 миллион (!) деб айтди. У бу рақамни, бир неча марта такрорлади. Шу пайтга қадар Афғонистондаги ўзбеклар сонини кўпгина экспертлар 5-6 миллион атрофида, жуда борса, 7 миллионга етгандир дейишарди. Лекин толиблар намоёндаси оғзидан 10 миллион деган рақам айтилди. Қолаверса, Айюбий толибон тизимидаги кўплаб мулозимлар, этник ўзбек эканлигини санаб берди. Бу билан, толиблар ўзларининг ҳокимиятларини этник “инклюзив” эканлигини билдиришмоқчи. Яхшигина пиар бошлашди. Мақсад - ўзларининг сиёсий тизимларини легитимлаштиришмоқчи, ҳалқаро майдонда тан олинишига эришмоқчи. Нима бўлганда ҳам, Афғонистондаги ўзбеклар сони 10 миллионга етганлигини эшитиш – қизиқ. @Rabbimov_rasmiy
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily