View in Telegram
ҚАҚНУСДА ЯНГИ АСАР 🔥БАДАЛ🔥 #БАДАЛ МАФТУНА АБДУЛЛАЕВА 1~қисм. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим...   Ҳабиб  томоғи қақраб уйғонди. Кеча туғилган куни эди. Сира ичмасди. Тоғасини ўғли Бурхон қўярга қўймади... Кейин атрофга қаради. Қаерда ўзи? Бу  уни уйи эмас. Ўрнидан турди. Уст-боши йўқлигини кўриб, юраги шиғ этиб кетди. Қўлига илашган кийимини кийиб ювиниш хонасига кирди. У ердаги манзарадан эса тамоман карахт бўлиб қолди... Билак томири кесилган қиз қонига ботиб ётарди... 🌹🌹🌹 - Нега бундай қилдинг?- холаси туширган тарсакига қилт этмай турган Ҳабиб нима бўлганини ҳали ўзи англаб етгани йўқ эди. - Дугонамни зўрға тинчлантирдим. Қиз бола экан деб олайди менга. Зўрлаш аломатлари бўлмагани билан, Нимадир ичиришган деди. Ўзига келса гаплашамиз, жияним уйланади деб зўрға кўндирдим.    Ҳабиб бош силкиб қўйди. "Отангга ўхшамай ўл" деган нигоҳлардан тезроқ нари кетгиси келди.    Шифохона ташқарисида бемақсад айланиб юрар экан, кўзи шошиб келаётган Бурхонга тушди. - Аҳмоқ, нима қилдинг сен кеча?!-деди ёқасидан олиб. - Ўзингни бос... Мен... Мен қаёқдан билай жонига қасд қилишини! Ўзи рози бўлганди. Пул керак экан... - Ўзи айидими сенга?! - Холаси... Холаси айтди... У билан келишгандим... Рози деди. - Унда нега ўзини ўлдирмоқчи бўлди?! - Бил... билмасам... - Жин урсин сени. "Яхшилик" қилгинг келган экан нега менга рўбарў қилдинг?!    "Ўзингдан кетиб бораётгандинг, попугингни пасайтириб, ким эканингни эслатиб қўяй ҳаммага дедим" деди ичида Бурхон. - Шунчаки тоза... Қўл тегмаган қиз эди... Сен фоҳишалардан жирканар эдинг...    Ҳабиб кўзи ўйноғлаб турган Бурхонни қўйиб юборди. Унга ишонган, тутган қадаҳини ичган ўзи аҳмоқ аслида.  🌹🌹🌹    Ҳабибни ота-онаси у туғилмаси ажрашиб кетишган. Онаси ажрашишга қарор қилганда, ҳомиладор эканини билмаган ҳам. Ўзини ўйлагича фақат биринчи боласи бўлгани учун олдириб ташламаган. Чунки у собиқ эридан қолган ҳамма нарсани ёмон кўради. Ҳабибга ҳам меҳр бера олмаган.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily